UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Омар Моманидан карикатура: Доннаруммадан сўнг Чалханоглу ҳам "Милан"ни эркин агент мақомида тарк этди. Мальдини нималар қилмоқда!  0 13:27Ойига 3 000 000 сўмгача бўлган пул ўтказмалари учун TBC Bank’дан 0% лик комиссия  1 13:09Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)  23 12:54Жоау Феликс Францияга қарши ўйинга тайёр  0 12:30Адама Траоре "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди  4 12:07"Интер" "Барселона" футболчисига қизиқмоқда  3 12:00АГМКни собиқ ўйинчилари жазолаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:57"Тезкор студия". АГМК "Қизилқум"га таслим бўлди, бугун "Пахтакор" уйида, "Насаф" сафарда ўйнайди  9 11:37"Барселона" Роналду учун икки ўйинчисини таклиф қилди  58 11:16"Реал" "Рома" ҳимоячиси Ибанесга қизиқмоқда. Трансфер 25 млн еврога баҳоланмоқда  1 10:53"Милан" Дания терма жамоаси хавбеки Дамсгорга қизиқмоқда  2 10:36Olamsport: Ҳамюртимизнинг Мейвезер билан танишуви, дзюдочиларимиздан хушхабар ва бошқа хабарлар  0 10:26Евро-2020. Бугун тўртта ўйин бор  15 10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  34

Ота касбни танланган футболчи, Карвахалнинг жиззахлик мухлиси, “Сўғдиёна”нинг муваффақият сирлари ёхуд Шаҳбоз Жўрабеков билан суҳбат Янгиликлар

Ота касбни танланган футболчи, Карвахалнинг жиззахлик мухлиси, “Сўғдиёна”нинг муваффақият сирлари ёхуд Шаҳбоз Жўрабеков билан суҳбат

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ниҳоят бу йил чемпионатда медаллар учун курашадиган даражага етиб келгани кўриниб турибди.

 Улуғбек Бақоевга курашчан жамоа тузиш учун раҳбарият томонидан етарли даражада вақт берилди ва буни бош мураббий ҳам қайсидир манода оқлаб келмоқда дейиш мумкин. Жамоа таркибининг ўзаги бир неча йиллардан бери ўзгармасдан келинаётгани ҳам муваффақиятлар калити дейиш мумкин. Бақоев “Сўғдиёна”да тажрибали футболчилар билан бирга ёшларга ҳам эътибор қаратиши натижасида бир нечта иқтидорли футболчилар бўй кўрсатмоқда. Хусусан охирги йилларда ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков жамоасининг етакчи ўйинчисига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди. 24 ёшли футболчи мудофаа чизиғида ишончли ўйин кўрсатиш билан бирга, айрим ўйинларда жамоаси учун фойдали голларни ҳам уриш билан эсда қолмоқда. Суперлиганинг 7-турида “Металлург” майдонига сафар уюштирган жиззахликларнинг биринчи голига ҳам айнан Жўрабеков муаллифлик қилди. Шаҳбоз майдондаги тезкор харакатлари ва жангавор ўйинлари туфайли яқин орада миллий терма жамоага таклиф этилса сира ажабланмаймиз. “Металлург” -  “Сўғдиёна” (0:2) учрашувида энг яхши ўйинчи бўлган Жўрабеков билан суҳбатлашиб, бир нечта саволларга жавоб олдик.

- Шаҳбоз, бир неча йиллардан буён “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаб келаётган бўлсангизда, мухлислар сиз ҳақингизда тўлиқ маълумотга эга эмас. Шу боис бу борада ўзингиздан эшитсак дегандик?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Халқимизни муборак рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами билан самимий муборакбод этаман! Энди саволингизга келадиган бўлсак, 1997 йили Жиззах шаҳрида туғилганман. Отам Қобил Алиқулов ўз вақтида футболчи бўлган. “Сўғдиёна”, “Машъал” ва “Динамо” сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, тўпурарлик маҳоратини ҳам намойиш этганини катта ёшдаги мухлислар яхши билишса керак. Оиламиздаги футбол муҳити менга ҳам таъсирини ўтказиб, миллионлар ўйинига бўлган меҳрим бошқаларга нисбатан икки ҳисса кўп бўлган. Шу боис футбол билан жиддий шуғулланиш мақсадида “Жиззах футбол-интернати”га ўқишга кирганман. Биринчи мураббийим дадам бўлган. 2014 йили Даврон Файзиевнинг таклифига биноан “Сўғдиёна” жамоаси билан илк бор профессионал шартномага имзо чекканман. Катта футболга кириб келишимда айнан Даврон Файзиевнинг хиссаси катта бўлган. 3-4 мавсум  ёшлар жамоасида ўйнаб, кейинчалик ўз мехнатим туфайли асосий жамоага жалб этилганман. Тасодифни қарангки, олий лигадаги дебют учрашувим 2017 йили “Металлург” жамоасига қарши кечган баҳсда юз берганди. 

- Дадангиз ўз вақтида ҳужумчи бўлган. Нима учун сиз ҳам ҳужумчи бўлишни истамагансиз?

- Аввалига мен ҳам футбол ўйнашни ҳужумчи сифатида бошлаганман. Кейинчалик ҳимояда кўпроқ фойдам теккани учунми билмадим, дадам марказий ҳимоячи сифатида ўйната бошлади. Шундан кейин асосан мудофаа чизиғида ўйнаб келмоқдаман. 

- “Металлург”да бош мураббий алмашгач жамоа ўйини ўзгариши билан бир қаторда унинг натижаси ҳам яхшиланиб бормоқда. Бироқ шунга қарамай Бекободдаги ўйинда жамоангиз сафарда ишончли ғалабага эришди. Буни “Сўғдиёна” қандай уддалади?

- Ҳа, чиндан ҳам “Металлург”нинг ўйин услуби ўзгарган. Бекободликларнинг биз билан ўйинга қадар иккита учрашувда ғалаба қозонганини яхши билардик. Улар сафарда “Қўқон-1912”ни ҳам мағлуб этиб қайтганди. Лекин “Сўғдиёна” ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттириш мақсадида учрашувга астойдил тайёргарлик кўрганди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳеч бир жамоа яққол устунликка эришмади. “Металлург” билан ўйинда мураббийларнинг берган тўғри кўрсатмаларини аниқ бажарганимиз якунда ғалабамиз омили бўлди. Қолаверса футболчилардаги иштиёқ ҳам катта эди. Мағлубиятсиз ўйинларимиз бизга ҳар бир ўйинда қўшимча куч бағишламоқда. 

- “Металлург” билан ўтган ўйинда жарима зарбасини аниқ бажардингиз. Бу каби голларни илгари ҳам урганмисиз?

- Ўйинлар чоғида вазиятдан келиб чиқиб, стандарт вазиятлардан ўз омадимни синаб кўришга харакат қиламан. Ёдингизда бўлса, ўтган йили “Локомотив”га қарши кечган учрашувда ҳам айнан жарима зарбасидан гол ургандим. Бу бўйича машғулот якунида алоҳида ишлаймиз. Тажрибали футболчи Жасур Ҳасановдан ўрганамиз. “Металлург” билан ўйинда ҳам жарима нуқтасига яқинлашаётганимда Жасур ака олдимга келиб, мени қўллаб-қувватлади ва дарвоза томон аниқ зарба берсам, катта эхтимол билан гол бўлишини айтди. Чунки у машғулот давомида менинг имкониятларимни кўрганди. Аллохнинг иродаси билан якунда зарбамдан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди. Бундан албатта хурсан бўлдим. 

- Championat.asia сайтининг талқинига кўра рамзий терма жамоадан ўрин олдингиз. Бу ҳақда кимдан биринчи эшитдингиз?

- Сайтингизни доимий тарзда кузатиб бораман. Рамзий терма жамоага тушишни менимча ҳар қандай футболчи истайди. Бу қайсидир манода қўшимча куч бағишлайди. Рамзий терма жамодан ўрин олганимни сайтга кирганимда кўрдим. Албатта хурсан бўлдим. Эътибор учун сайт ижодкорларига раҳмат айтаман. 

- “Металлург” дарвозасига гол киритдингиз, учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” бўлдингиз, рамзий терма жамоадан ўрин олдингиз. Бундай ютуқлар сизга янада қўшимча мотивация бағишласа керак?

- Яратганга шукур, бу натижалар мени жуда хурсан қилди. Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам жамоамга фойда келтириш учун бор кучимни ишга соламан. 

- “Сўғдиёна” бу йилги чемпионатда ҳозирча мағлубиятга учрамаяпти. Бунинг сири нимада?

- Аввало бош мураббийнинг ишни тўғри йўлга қўйганидир. Шунингдек жамоамизнинг ички муҳити ҳам аъло даражада эканидан далолат. Футболчилар бир-бирини доим қўллаб-қувватлайди. Жипслашиб кетганмиз. Ғалабага бўлган иштиёқ юқори бўлмоқда. Жамоа таркиби деярли ўзгармасдан келинаётгани ўйинимизни шаклланишида муҳим ўрин тутмоқда. Раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бу борада нолишга хожат йўқ.      

- Жамоа олдига бу йил ўзи қандай вазифа қўйилган?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. Очиғини айтганда, ҳозир турнир жадвалига эътибор қаратмаяпмиз. Якунда нима бўлишини мавсум тугаганидан кейин биламиз. 

- Бош мураббий Улуғбек Бақоев учрашувлар чоғида сизга кўпроқ жиддий эътироз билдиради. Бу сизнинг руҳиятингизга салбий таъсир ўтказса керак?

- Йўқ. Аксинча мен бундан қўшимча мотивация оламан. Мураббийимизнинг қойишларини тўғри маънода қабул қиламан доим. Чунки ўзим қаердадир хатога йўл қўйган бўламан. Шунинг учун бундан тўғри хулоса чиқараман. 

- Қайсидир мураббий жангавор ўйин тарафдори бўлади. Айримлари тактик ўйин услубни ёқтиради. “Сўғдиёна” устозига Сиз қандай тариф берган бўлардингиз?

- Улуғбек Истамовичда иккала хусусият ҳам бор. Жуда қаттиққўл ва талабчан мураббий деб биламан. Майдон ташқарисида эса оддий инсонга айланади. Ҳар бир шогирдини кўнглига қарайди. Кимда қандайдир муаммо бўлса, имкон қадар бартараф этиш учун ёрдам беради. Ўз вақтида футболчи бўлгани учун ҳозир қўли остидаги йигитларни ҳам яхши тушунади.  

- Отангиз ўйинингизни таҳлил қилиб борса керак?

- Албатта. Отам ўйинларимизни стадиондан кўра, кўпроқ уйда тинчгина телевизор орқали кўриб боришни хуш кўради. Ўйинимизни тугатиб, уйга боргач биринчи бўлиб отамни олдига кираман. Таҳминан 45-60 дақиқа давомида ўйиним бўйича фикрларини билдириб, ютуқ ва камчиликларим бўйича тушунтириш беради.  

- Бу йил Суперлигада интрига анча ошганини кўриш мумкин. Чемпионлик учун кураш кўпроқ қайси жамоалар ўртасида кечади деб ўйлайсиз?

- Тўғри, совринли ўринлар учун курашда бу йил 5-6 та жамоа курашмоқда. Бу албатта яхши. “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив” жамоалари жорий мавсум чемпионлик учун давогарлик қилса керак деб ҳисоблайман. 

- “Сўғдиёна”  ўтган мавсум Жиззахда “Пахтакор”ни мағлуб этганди. Бу йил “шерлар”ни ҳар икки ўйинда ҳам ютишни иложи борми?

- Бўлмасамчи. Менимча ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Бу – футбол. Ўтган йилги “Пахтакор” билан ҳозиргисини таққослайдиган бўлсак, фарқ катта эканлигини барча кўриб турибди. Энди бу жамоани олдиндан яққол фаворит деб бўлмайди. Насиб қилса бу йил мағлубиятсиз ўйинларимизни узоқ вақт давом эттирамиз. 

- Сиз билан мактаб-интернатида шуғулланган кимлар ҳозир катта футболда фаолият юритмоқда?

- Ўз тенгқурларим орасида биргина мен профессионал футболчи бўлдим. Лекин мактаб-интернат миқёси бўйича олиб айтадиган бўлсак, Сирож Мелиев (“Динамо”), Нодир Қўйбоқов (“Сўғдиёна”), Азамат Сойибов, Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”) ҳамда Ал-Файзи Неъматов (“Бунёдкор”) ҳозирда катта футболда фаолият юритмоқда. 

- Ўз позициянгиз бўйича қайси футболчиларнинг ўйинини ёқтирасиз?

- Ўзбекистондан ҳар бир жамоанинг ҳимоячиларини кузатиб бораман. Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатишим қийин. Хориждан эса “Реал” футболчиси Карвахалнинг мухлисиман.   

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
10 май 18:35:25
SUPERLIGA20
Дадаси Кобул Аликулов зур уйнар эди, Шахбоз санга ва Сугдиёнага омад.
+2   
10 май 13:46:08
I.Raxmanov
Qobil Aliqulov So'g'diyona to'purari edi bir paytlar
+2   
10 май 13:45:45
I.Raxmanov
Qobil Aliqulov So'g'diyona to'purari edi
+1   
10 май 14:46:22
SOGDIANA PFC
ШАХБОЗ САН ЯХШИ САВИЯДАГИ ХИМОЯЧИСАН. ОТАНГ, КОБИЛ АЛИКУЛОВ ХАМ ЯХШИ МАРКАЗИЙ ХУЖУМЧИ БУЛГАН. БИЗ УНИНГ УЙИНЛАРИНИ КУП БОРА СТАДИОНДАН КУЗАТГАНМИЗ. САН ХАЛИ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАМИЗДА ХАМ УЗОК ВАКТЛАР ТУП СУРИШИНГ КЕРАК.... НАФАКАТ САН БАЛКИ, БУТУН СУГДИЕНА ФУТБОЛЧИЛАРИ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАМИЗДА ТУП СУРИШЛАРИГА ТИЛАКДОШМИЗ.. БУНИ БУТУН ЖИЗЗАХЛИК ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ХОХЛАШАДИ. БУНИ ЭСИНГДАН ЧИКМАСИН. БУ БИЛАН ТУХТАБ КОЛМАСЛИГИНГ КЕРАК.
+1   
10 май 12:30:54
Intillect 2060
От изини той босар, шундай отага муносиб фарзанд ва яхши футболчи бўлиб миллий жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, тинмай меҳнат қилсанг самарага эришасан Шахбоз.
+1   
10 май 11:55:30
Ozodbek_9700
Gazini bos Shaxboz
+1   
10 май 11:49:19
Old city boyS
Qobil Aliqulov Dinamoda uynardi Zur napaduyushiy edi. Juda baquvat edi kalla bilan zur uynardi. Shunaqa gavdalik haqiqi xujumchilar xozir Samarqanddayan boshqa komandada xam yuq
   
15 май 13:39:16
Maruf Azamov
Shahboz Jòrabekov nafaqat yaxshi futbolchi, yaxshi inson ham. Omad yor bòlsin Jòrabekov. Biz siz bilan.
   
14 май 12:15:22
sakrap sancharov
Суғдиёна омад
   
10 май 23:29:44
Cr7_
Respect Shaxboz Alloh qo’llasin Sani
   
10 май 14:16:29
S.Erkaboyev
Jasur Hasanov darvozada Lobanovni imkoniyatlarini bilip tugri tepsang buldi gol buladi deganda
   
10 май 12:20:54
Soʻgʻdiyona
Shahboz fudboldagi uyininga mufofaqiyatli gʻalaba va omad tilayman
   
10 май 11:55:28
Ozodbek_9700
Gazini bos Shaxboz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика