UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  2 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  4 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ОЧнинг мезбон мамлакатлари номи маълум бўлди Янгиликлар

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ОЧнинг мезбон мамлакатлари номи маълум бўлди

2018 йили ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди.


2018 йилнинг 20 сентябридан 7 октябрига қадар ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионатига Малайзия мезбонлик қиладиган бўлди.



Ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатлари ўйинлари эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.



Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари ўтказилади. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси саралаш босқичининг “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал йўлланмаси учун гуруҳ мезбони Саудия Арабистони ҳамда Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.

Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса U-19 ОЧга саралаш босқичининг “B” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда, шунингдек, мезбон Тожикистон, Бангладеш, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жой олган. Мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика