UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  1 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  0 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  15 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  20 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз

Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олмоқда.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XVII Осиё ўйинлари 2014 йилнинг 19 сентябрь - 4 октябрь кунлари кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган. 



Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 31 спорт турида 291 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 9 та олтин, 14 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритишган. Умумий ҳисобда 45 та медалга эга чиққанмиз. 

Очилиш маросимида дзюдочи Ришод Собиров байроқдор вазифасини бажарган. 



Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 11-ўринни эгаллаган. Мазкур Осиё ўйинлари Ўзбекистон кучли ўнликка кира олмаган ягона Осиё ўйинларидир. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (9 та олтин):

1. Светлана Радзивил (енгил атлетика, баландликка сакраш)

2. Екатерина Воронина (енгил атлетика, кўпкураш)

3. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 метр)

4. Алексей Мочалов (эшкак эшиш, K-1, 1000 метр)

5. Валерия Давидова, Равилия Фархутдинова, Жамила Раҳматова, Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика, жамоавий)

6. Жасур Бойқўзиев (таэквондо)

7. Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)

8. Рашид Қурбонов (эркин кураш)

9. Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика