

"Хейбар" дастлаб 25-дақиқада Фарид Амирининг голи эвазига ҳисобни очди, Фаршад Аҳмадзода эса уни тенглаштирди. 78-дақиқада меҳмонларнинг ўзбекистонлик хавбеки Остон Ўрунов захирадан ўйинга қўшилди ва 90+1 дақиқада жамоасига ғалаба тақдим этган голга муаллифлик қилди.
8 май 2025, 21:00
Kheybar Khorramabad — Persepolis

1 – 2
Тугади



"Истиқлол" ўз уйида "Чадормалу" билан нурсиз дуранг ўйнади, мезбонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 77-дақиқада захирадан майдонга тушди.
8 май 2025, 21:00
Esteghlal — Chadormalu SC

0 – 0
Тугади



"Фулад" ўз уйида Муҳаммад Ризо Сулаймонининг дубли эвазига ғалабага эришди, меҳмонлардан Шахин Таваколи ўз номини таблога ёздириб қўйди. Мезбонларнинг ўзбекистонлик посбони Ўткир Юсупов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
8 май 2025, 21:00
Foolad — Esteghlal Khuzestan

2 – 1
Тугади



Учрашув жанговар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Афсуски, меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев захирада қолдирилди.
8 май 2025, 21:00
Tractor Sazi — Nassaji Mazandaran

3 – 3
Тугади






