UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  0 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  0 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  2 22:25"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:3 ( Матнли трансляция)   57 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  6 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  12 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  82 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" 1:0

Олий лигага тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" клублари бугун ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа жанговор таркиб билан келди десак хато бўлмайди. Шундай бўлса-да, жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 9-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучли бироқ бирозгина ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда иккита имконият вужудга келди. Аввалига Носир Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси гол бўлишига аниқлик етишмади. Яна бир қулай вазиятдан Кимсанов фойдалана олмади.  Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадли бошланди. 51-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Ҳимоячи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Ҳужумчимиз эса рақибларни кечириб ўтирмади.

75-дақиқада Мерзляков бирга-бир вазиятдан гол уролмади. Дарвозабон яхши ўйнади. 80-дақиқада Пардаев бош билан кучли зарба йўллади. Сал ноаниқ бўлди. Қолган дақиқалар мобайнида ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Амо улардан ҳеч ким фойдалана олмади.

Натижада жамоамиз учинчи назорат учрашувида ҳам рақибидан устун келди.



Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов.
Гол: Суҳроб Бердиев – 51.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев,  29. Александр Мерзляков,  5. Жалил Кимсанов,  75. Мурод Холмуҳаммедов,  83. Руслан Мелзиддинов, 55. Дарко Гожкович,  6. Баҳодир Акрамов,  7. Акмал Холмуродов, 99. Баҳодир Пардаев,  90. Суҳроб Бердиев,  9. Носир Отақўзиев.
Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Ойбек Рустамов, 10. Иқбол Маликжонов, 20. Собир Ҳамидов, 25. Андрей Сидоров.

“Қизилқум”: Умид Хонимқулов, Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Бекзод Ғанижонов, Жасур Ҳасанов, Артур Геворкян, Азамат Алланиёзов.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика