А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба

Alisher Ostonov
19 май 2025, 01:54
Италия А Серияси 37-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

→ А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Римдаги ўйинда 3-дақиқадаёқ Жанлука Манчини гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада "Милан" ўйинчиси Сантьяго Хименес қўпол ҳаракати сабаб майдондан четлатилди, аммо шунга қарамай тайм сўнггида Жоау Феликс ҳисобни тенглаштирди. 58-дақиқада Леандро Паредес жарима зарбасини қойилмақом ижро этди ва дарвозани ишғол қилди. 87-дақиқага келиб Брайан Кристанте ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.

Бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилган Элдор Шомуродов 84-дақиқада захирага олинди.




"Наполи" меҳмонда "Парма"ни мағлуб эта олмади. Неаполликларнинг бахтига "Интер" ўз ўйинида зафар қуча олмади.



"Ювентус" эса муҳим ўйинда Николас Гонсалес (61-дақиқа) ва Душан Влахович (88)нинг голлари эвазига уч очкога эга чиқди.



"Интер" "Наполи"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади. Миланликлар 90-дақиқада Педронинг пенальтидан урган голи туфайли ғалабадан қуруқ қолишди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia