Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"
18 май 21:38
Янгиликлар
Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"
Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин ўтказдик. Бугунги учрашув осон ўтмаслигини билардик ва шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўрдик. "ФарДУ" жамоасида тажрибали мураббийлар ва футболчилар бор. Шундай бўлса ҳам бугунги ўйинни ғалаба билан якунлай олдик.
- Ўйин давомида ўзгаришларни кам амалга оширдингиз. Бунга сабаб нима?
- Асосий таркибда ҳаракат қилаётган футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Шу боис бугунги учрашувда захирага кўп мурожаат қилмадик. Бироқ, бугунги ўйинни захирада ўтказган футболчиларимиз ҳам анчайин маҳоратли. Бугунги ғалабага асосий таркибми, захирами, барча футболчилар бирдек ўз ҳиссаларини қўшишди.
- Жамоа ўтган йилдан кўра анчайин ўсди. Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса, қатнашасизларми?
- Албатта қатнашамиз. Мақсадимиз Суперлига йўлланмасига қаратилган. Биласизми, 16-22 ёшли футболчилар жамоага катта энергия бера олади. Бироқ, ҳозир бизга 24-30 ёшли футболчилар каби тажриба ва совуққонлик етишмаяпти. Кўраяпсиз, кўп вазиятлар яратаяпмиз, бироқ фойдаланишда қийналаяпмиз. Жамоамиз таркиби ёш ва биз ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб борамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар