

Хабарингиз бор, Жасур Абдураимов мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз Бангладешда ташкил қилинадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Шу мусобақа олдидан термамиз Хитойда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади ва халқаро турнирда қатнашади. Турсунбой Раҳимбердиев 2-4 сентябрь кунлари Тошкентда, 5-13 сентябрь кунлари эса, Хитойда ташкил қилинадиган йиғинга таклиф қилинган.
Биз Турсунбой Раҳимбердиев ва терма жамоамизга омад тилаб қоламиз!


