Opta: Кабо-Верде терма жамоасининг ЖЧ-2026 1/16 финалига чиқиш имконияти жуда юқори

Aslanov Jasurbek
23 июн 2026, 20:28
Opta суперкомпьютери футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Кабо-Верде терма жамоасининг 1/16 финалига чиқиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Алгоритм маълумотларига кўра, жамоанинг плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли 62,2% ни ташкил этади.

Жорий мундиалнинг гуруҳ босқичида Кабо-Верде иккита дуранг қайд этди – Испания (0:0) ва Уругвай (2:2) билан. 3-турда ушбу жамоа Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. Opta фикрига кўра, Кабо-Верденинг гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконияти унчалик юқори эмас – 2,5%. Жамоа учун "G" квартетида энг мақбул вариант иккинчи ўрин (49,3%) ҳисобланади, учинчи ўрин варианти ҳам реал (21,5%), гуруҳдан чиқа олмаслик эҳтимоли эса 26,7% га тенг.

Турнирнинг гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Ҳар бир жамоа ўз гуруҳидаги рақиблари билан биттадан ўйин ўтказади. Плей-оффга ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган иккита терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports