

Олмалиқликларнинг Таиланд пойтахти Бангкокда ўтказиладиган мусобақа учун "заявка"си маълум. Мусобақа регламентига кўра ҳар бир жамоа 14 нафар футзалчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Демак, Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" турнирда қуйидаги ўйинчилар билан иштирок этади:
Дарвозабонлар:
Рустам Умаров
Клим Тюгаев
Ўйинчилар:
Константин Свиридов
Жамолиддин Шарипов
Андрей Шлема
Жавлон Аноров
Мақсуд Файзуллаев
Жасур Содиқов
Суннат Куралов
Хуршид Умаралиев
Шуҳрат Тожибоев
Фарҳод Абдумавлонов
Даврон Чориев
Феруз Фахриддинов
Жамоа Таиландга 11 июль куни Тошкент - Бангкок йўналиши бўйича учиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" Эроннинг “Тасисат Дарёи” ҳамда Ливан чемпиони “Ал Маядин” клублари билан бирга “B” гуруҳидан жой олган.



