UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси

9 ва 10 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра якунланган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Санжар Қувватов "Насаф"

Дарвозага "Насаф" посбони Санжар Қувватовни қўйишга қарор қилдик. Сабаби "Бухоро" билан турнинг марказий ўйинида Қувватов ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.



Ҳимоячилар
Муроджон Тошматов "Металлург"
Қаҳрамон Баҳодиров "Сўғдиёна"
Акмал Шораҳмедов "Бунёдкор"


"Металлург" вакили Муроджон Тошматов "Пахтакор" билан баҳсда жуда фаол ўйнади. Айнан у учрашувдаги ҳисобни очди. Бундан ташқари иккинчи гол урилишида Тошматов голли пас берди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров "Андижон" билан ўйинда захирадан майдонга тушиб қаҳрамонга айланди. Футболчи захирадан ўйинга қўшилганига 2 дақиқа ҳам бўлмай рақиб дарвозасини ишғол қилди, якунда айнан унинг голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов "Обод" билан ўйинда яхши ўйнади. Ўз қанотда ҳимояда ишларини бажаришдан ташқари ҳужумга ҳам ўтиб турди. Айнан унинг пасидан кейин Сато Минори гол уришга эришди.



Ярим ҳимоячилар
Мирзакамол Камолов "Машъал"
Огнен Красич "Насаф"
Сато Минори "Бунёдкор"
Жавоҳир Эсонқулов "Металлург"


"Машъал" ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов давралар оралиғида клуб сафига қўшилганди. Футболчи "Нефтчи" билан ўйинда Ҳумоюн Муртазоев ва Кенжа Тўраевга голли паслар берди.

"Насаф" таркибига ёзда келиб қўшилган сербиялик ярим ҳимоячи Огнен Красич жамоа ўйинига тезда қўшилиб кета олди. Футболчи "Бухоро" билан ўйинда жамоадошларига учта голли пас бериб 21-тур қаҳрамонларидан бирига айланди.

Рамзий терма жамоадаги яна бир легионер футболчи "Бунёдкор"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Сато Минори бўлди. Футболчи "Обод" билан ўйиннинг бошида пенальти ишлади, баҳс давомида ўзи ҳам гол уришга эришди.

"Металлург"нинг ёш футболчиси Жавоҳир Эсонқулов "Пахтакор" билан ўйинда жуда фаол ўйнади ва рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади. 1997 йилда туғилган футболчи ўз устида ишлашдан тўхатамас ҳали кўп рамзий терма жамоадан ўрин олади.



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"
Отабек Ҳайдаров "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов "Насаф"


Олий лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов "Шўртан" билан баҳсда гол ура олмади. Лекин жуда фаол бўлди ва иккита голга пас берди.

"Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров Навоийда "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Насаф"нинг рамзий терма жамоадан ўрин олган яна бир футболчиси бу Шаҳбоз Эркинов бўлди. Ўтган турда фаолиятидаги 100-голини уришга эришган ҳужумчи "Бухоро" билан ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика