ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин
01 дек 2025 07:30
Янгиликлар
ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин
Суперлига йўлланмасини нақд қилган "Локомотив" янги мавсум олдидан селекция ишларини бошлаб юборди.
Тошкент жамоаси ОКМК сардори Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаевни ортга қайтариши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Маълумот учун, Тўхтахўжаев 2012-2020 йиллар оралиғида "темирйўлчилар" сафида ҳаракат қилган. Ҳимоячи жорий мавсум ОКМК сафида Суперлигада 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва учта ассист бор.
Сардор Мирзаев эса 2014-2020 йиллар оралиғида "Локомотив" сафида тўп сурган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлигада 2 та баҳсда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар