

Тошкент жамоаси ОКМК сардори Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаевни ортга қайтариши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Маълумот учун, Тўхтахўжаев 2012-2020 йиллар оралиғида "темирйўлчилар" сафида ҳаракат қилган. Ҳимоячи жорий мавсум ОКМК сафида Суперлигада 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва учта ассист бор.
Сардор Мирзаев эса 2014-2020 йиллар оралиғида "Локомотив" сафида тўп сурган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлигада 2 та баҳсда майдонга тушди.



