

Суперлига
10-тур
ОКМК – “Локомотив” 2:1
Гол: 54 - Сардор Мирзаев (Муҳаммадали Реимов), 72 - Авазбек Ўлмасалиев (Арихиро Сентоку)
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Гулшода Саитқулова
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
🟥Комиссар: Бекзод Арипов
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов ( 28.Арихиро Сентоку,69), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов (11.Али Абдураҳмонов, 85), 10.Асадбек Собиржонов, 17.Нодирбек Абдураззоқов (22.Саидафзалхон Ахроров, 54), 19.Аҳмадулло Муқумжонов (27.Урош Койич,54), 44.Аброр Каримов (.Шаҳзод Тоиров, 46), 88.Сияваш Ҳақназарий.
Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 13.Элдорбек Бегимов, 18.Риан Исломов,
"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Билол Туплиев (7.Қувончбек Абраев,75), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Александар Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (14.Николай Иванов, 66), 18.Олександр Кучеренко, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (26.Абдуллоҳ Йўлдошев,86), 33.Олег Зотеев, 45.Йован Нишич, 70.Муҳаммадали Реимов (10.Шодиёр Шодибоев, 86).
Захира: 16.Данил Бакланов, 22.Суннатилла Поёнов, 23.Диёр Туропов, 88.Исломбек Баратов, 99.Муҳриддин Зоиров.
🟨 Огоҳлантириш: 62 - Нодир Абдураззоқов, 65 - 33.Олег Зотеев
Учрашув якунланди!
90+3. Темурхўжанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди
90. ГОООЛ. Нодир Абдураззоқов ҳисобни ўзгартирди. Қосимов жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетиши мумкин
89. Ивановнинг зарбасидан сўнг Илёсов қайтарди
87. Шодибоев ва Йўлдошев майдонга тушди, улар Реимов ва Муҳаммадалиевни алиштиришди
85. Холмуродовнинг ўрнига Абдураҳмонов майдонга тушди
84. Абраев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
78. Нодир яна бир қулай вазиятдан фойдалана олмади, бироқ гол бўлган тақдирда ҳам ҳакам офсайд қайд этган бўларди
75. Абраев Тўплиевнинг ўрнига майдонга тушди
74. Нодир Абдураззоқовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
72. ГОООЛ. Ҳисоб тенглашди. Ўлмасалиев ҳисобни тенглаштирди. Аҳроровдан ажойиб узатма
69. Сентоку Қосимовнинг ўрнига майдонга тушди
66. Иванов майдонга тушди, Мирзаев майдони тарк этди
🟨 65. Огоҳлантириш. Зотеев огоҳлантирилди
🟨 62. Огоҳлантириш. Нодир Абдураззоқов Козловга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
59. Аҳроров ва Койич майдонга тушди, улар Муқимжонов ва Собиржоновни алиштиришди
54. ГОООЛ. Сардор Мирзаев ҳисобни очди. Гол муаллифи собиқ жамоасига ҳурмат тариқасида голини нишонламади. Реимовдан супер узатмани ҳам алоҳида таъкидлаш лозим
53. "Локомотив" вакиллари кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширишди, бироқ ҳар иккисида ҳам "кончилар" ҳимоячилари яхши ўйнади
46. Ўзгариш. Каримовнинг ўрнига Тоиров майдонга тушди
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
44. Нодирбек Абдураззоқовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
38. Миржамол Қосимов бурчакдан тўғри зарба йўъллади, Козлов яхши ҳаракат қилди
25. Меҳмонларда ажойиб имконият. Йован Нишичнинг зарбаси устунга тегди, қайтган тўпни Тўплиев ҳам зарба йўллади, Илёсовдан сейв
19. Энди Собиржонов жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади
17. Кучеренконинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
13. Нодир Абдураззоқов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади
5. Мезбонларда ҳам илк хавфли вазият содир бўлди. Нодирбек Абдураззоқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
2. Билол Тўплиев учрашувдаги илк зарбани амалга оширди. Бироқ меҳмонлар футболчисининг зарбаси ноаниқ кетди
Учрашув бошланди!



