UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  5 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  42 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда Янгиликлар

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда

2024 йилги мавсум ОКМК профессионал футбол клуби учун самарали ва натижадор йил бўлди.

Клуб тасарруфидаги барча жамоалар ўз соҳаларида юксак ютуқларга эришиб, мухлисларни мамнун этди. Жумладан, ОКМК ФКнинг асосий жамоаси муваффақиятли иштирок этган мусобақалар билан бир қаторда, U-21 жамоаси, футзал жамоаси, аёллар жамоаси (ОКМК-Women) ва футбол академияси ёшлари ҳам мавсум давомида ўз маҳоратларини намойиш қилди. Уларнинг қўлга киритган натижалари клубнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Шу муносабат билан, йил давомида қўлга киритилган муваффақиятларни таҳлил қилиш, жамоаларнинг эришган ютуқларини баҳолаш ҳамда келгуси мавсум учун режалар билан ўртоқлашиш мақсадида ҳисобот конференцияси ўтказилади. Ушбу тадбирда юқорида санаб ўтилган жамоаларнинг раҳбарлари, мураббийлари ва масъуллари иштирок этиб, ўзларининг ҳисоботлари билан чиқиш қилади.

Конференция эртага, 26 декабрь куни соат 15:00 да Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройининг катта залида бошланиши режалаштирилган. Унда жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва мухлислар клуб фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўладилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтадиган ушбу тадбирда клубнинг келажакдаги режаларига оид қизиқарли маълумотлар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда. Шу сабабли барча ОАВ вакиллари, клубимизнинг содиқ мухлислари ва футбол ишқибозларини ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга чорлаб қоламиз!

P.S. Конференция бошланиш вақтида ўзгаришлар юзага келадиган бўлса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади. Тадбирга оид янгиликларни клубнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика