Гаттузо ва Буффон Италия терма жамоасини тарк этади — ОАВ

Sherzod Nurmatov
3 апр 2026, 12:25
Италия миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо ва делегация раҳбари Жанлуижи Буффон лавозимидан кетади, деб хабар берди "Sky Sport Italia".

Сешанба куни Италия 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун сўнгги плей-офф ўйинида Босния ва Герцеговинага пенальтилар сериясида 1:1, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

ОАВ хабарларига кўра, Гаттузонинг ўрнини "Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ёки "Милан" мураббийи Массимилиано Аллегри эгаллайди.

Гаттузо 2025 йилнинг сентябридан бери Италия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Буффон эса 2023 йилнинг августидан буён Италия терма жамоаси делегацияси раҳбари бўлиб ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia