ОКМК дастлабки трансферини эълон қилди
08 янв 22:05
Янгиликлар
ОКМК дастлабки трансферини эълон қилди
Олмалиқнинг ОКМК клуби янги мавсум олдидан ўзининг дастлабки трансферини эълон қилди.
Олмалиқликлар сўнгги мавсум "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Илёсов билан икки йиллик битим тузишди.
"Машъал" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жавоҳир Илёсов 1994 йил 6 феврал санасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган. Фаолияти давомида Муборакнинг "Машъал", Бекободнинг "Металлург", Тошкентнинг "Локомотив" ва Навоийнинг "Қизилқум" жамолари шарафини ҳимоя қилган маҳоратли дарвозабон янги мавсумдан эътиборан жамоамиз сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.
ОКМК жамоасининг аҳил оиласи аъзосига айланган Жавоҳир Илёсов "кончилар" сафидаги фаолиятига омад ва муваффақият тилаб қоламиз!
ОКМК аҳил оиласига хуш келибсан, Жавоҳир" - дейилади клуб расмий баёнотида.
Фикрлар