ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди

Iskandarov Abdulaziz
12 авг 2025
Бугун ОФКнинг клублар ўртасидаги янги мавсуми старт олади ва кутилганидек, ўзбекистонлик реферилар халқаро турнирлар ҳамда учрашувларда фаолият юритишади.

Қатарнинг "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ОФК Чақирув лигаси саралаш босқичи доирасида "Карамах" (Сурия) ва "Башундхара Кингс" (Бангладеш) жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди: бош ҳакам – Фирдавс Норсафоров, ёрдамчи ҳакамлар – Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов, тўртинчи ҳакам – Ақобирхўжа Шукуруллаев.

Шунингдек, ОФК Элит Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи 12-жамоани аниқлаб берадиган "Дуҳайл" (Қатар) – "Сепахон" (Эрон) учрашувида тажрибали мутахассис – Владислав Сейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида иш олиб боради.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎзФҲМ