UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  4 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  38 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   19 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  9 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7

ЎФА раҳбарияти Аргентинада иштирок этиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Аргентинада иштирок этиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди

Кеча ЎФА раҳбарияти Аргентинада бўлиб ўтган У-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ёшларимизга футбол жамоатчилиги номидан мундиалдаги иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Мазкур мусобақадаги иштирокни таҳлил қилган ҳолда, қайси йўналишларда янада кўпроқ ишлаш кераклигини кўрсатиб берганини айтди. Ушбу футболчиларимизга ишонч билдирилиб, ўз ишига профессионал ёндашишса, футболдан чалғимаса, имкониятлардан унумли фойдаланса келажакда олимпия ва миллий жамоалардан мустаҳкам жой эгаллаши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада ўз устида янада қаттиқ ишлаб, бор куч-ғайратини сарфлашлари зарур. 

ЎФА раҳбари терма жамоалар таркибини янада кучайтириш, футболчиларнинг жисмоний, руҳий ҳамда тиббий ҳолати устида ишлаш бўйича тегишли топшириқлар берди. Мазкур терма жамоада иқтидорли футболчилар кўп эканлиги, улар катталар ўртасидаги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. 

Ўз навбатида, жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров, етакчи футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаев ЎФАга эътибор ва тайёргарлик йўлида яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика