UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  37 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  65 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади? Янгиликлар

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Қизиғи шундаки, номзодлар орасида Беларусь чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев йўқ. Шу ўринда энг яхши бўлишга номзодларни келтириб ўтсак: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Женоа"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф"). 

Албатта, бизнинг рўйхатда номи келтирилган фтуболчиларга эътирозимиз йўқ, чунки улар ҳам бу мавсум кўп меҳнат қилишди. Бироқ Жасур Яхшибоев ҳам рўйхатдан жой олишга ҳақли эди.

Нима учун? Биринчидан, Яхшибоев йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига йўл олиб, бир давра ушбу жамоада ҳаракат қилди ва биринчи давранинг энг яхши тўпурари бўлди. Ўшандаёқ у ҳақда беларуслик журналистлар Жасур - ҳақиқий топилма, у - кашфиёт деб ёза бошлашди. 

Иккинчи даврада ўз жамоасини алмаштириб, Солигорскнинг "Шахтёр" клубига ўтган Яхшибоев якунда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, тўпурарлар пойгасида 16та гол билан иккинчи бўлди. 

Бизнингча, унинг УЕФАга аъзо мамлакатда чемпион бўлгани ҳамда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаганиёқ Ўзбекистонда энг яхшилардан бири бўлишга асос бўла олади. Қолаверса йил якунида Беларусь футбол федерацияси томонидан айнан Жасур Яхшибоев энг фойдали футболчи деб топилди. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Эсингиздами, карантин жуда авжига чиққан бир пайтда ҳеч қаерда футбол ўйналмаётганди. Лекин биргина Беларусда чемпионат давом этди ва ҳаммамиз фақат Яхшибоевни кузатишга ўтдик. Буни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.

Хуллас, мана шу сабаблар туфайли ҳам Яхшибоев ЎФА томонидан эътироф этилишга лойиқ эди, ҳар ҳолда у Шомуродов ва рўйхатдаги бошқалардан кам меҳнат қилгани йўқ. 

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика