Обамеянг трансфери "Арсенал"нинг ҳаракатлари сабаб барбод бўлиши мумкин
25 янв 2018 21:57
Янгиликлар
Обамеянг трансфери "Арсенал"нинг ҳаракатлари сабаб барбод бўлиши мумкин
"Боруссия" (Дордмунд) форварди Пьер-Эмерик Обамеянгнинг "Арсенал"га ўтиши барбод бўлиши мумкин.
"Kicker" нашрининг тасдиқлашича, клублар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. "Боруссия" "Арсенал" ҳар бир таклифни жуда узоқ ўйлаётганидан норози.
Дордмундликлар Обамеянг трансферидан 70 миллион евро ишлаб олишмоқчи. "Арсенал" 45 млн + бонуслар сифатида 5 миллион евро таклиф қилмоқчи. Лекин, бу таклиф рад этилди.
"Боруссия"даги манбаларнинг сўзларига кўра, "Арсенал"нинг янги таклифи олдингисидан бирозгина яхшироқ холос. Бу эса немислар раҳбариятининг норозилигига саба бўлди. Агар музокаралар шу тариқа давом этса, у барбод бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар