АПЛ. "Ливерпуль" 90+8 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Ньюкасл" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

23 авг 2026, 22:30
АПЛ 1-тур доирасидаги "Ньюкасл" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

Антони Эланга 5-дақиқадаёқ гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада Коди Гакпо ҳисобни тенглаштирди. Жо Уиллок 57-дақиқада майдонга тушганидан бир дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам ўйинга 5 дақиқа қўшиб берди. “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи 90+9 дақиқада пенальтидан тўп киритиб, ўйиннинг дуранг билан якунланишини таъминлади.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia