"Ньюкасл" ЖЧ-2026 иштирокчиси билан битим тузди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2026, 18:10
"Ньюкасл" Португалиянинг "Брага" клуби ҳамда Чехия терма жамоаси дарвозабони Лукаш Горничекнинг трансферини эълон қилди.

24 ёшли дарвозабон Англия клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

ОАВ маълумотларига кўра, "ҳаккалар" футболчининг "Брага" билан шартномасида кўрсатилган 25,7 миллион фунт миқдоридаги товон пулини тўлаб берган.

4.jpg

Горничек 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади, аммо Чехиянинг турнирдаги барча учта ўйинини захира ўриндиғида ўтказган.

У ўтган мавсум "Брага" либосида барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 51 та тўп олиб чиқди ва 24 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: newcastleunited.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›