

"Fichajes" нашрининг хабар беришича, "Брага" посбони Лукаш Горничек клуб қизиқишларини уйғотди. Бўйи 1,98 метр бўлган чехиялик Европадаги энг истиқболли дарвозабонлардан бири ҳисобланади. У бу мавсум 46 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборган.

"Реал"да аллақачон узоқ муддатли шартномаларга эга икки дарвозабон бор: Тибо Куртуанинг шартномаси 2027 йилгача, Андрей Луниннинг битими эса 2030 йилгача.
Асосий дарвозабон Куртуа март ойида "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида олган жароҳатидан тикланмоқда. У жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 41 ўйинда қатнашиб, 15 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Лунин 8 ўйинда иштирок этиб, ҳаммасида дарвозасидан тўп олиб чиқди.



