

“Биз Мессини Нюеллсга олиб келишга 100% тайёрмиз. Бу ҳамманинг орзуси.Уни келишини нафақат Аргентина, балки Лотин Америка футбол мухлислари исташади. Агар Месси келса, “Ньюэллс” қитъанинг энг машҳур жамоасига айланади. Бу содир бўладими ёки йўқми, вақт кўрсатади. Биз уни қанча вақт керак бўлса, кутамиз”, — деди Аллегри.
Месси “Ньюэллс Олд Бойз” тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам бир неча бор фаолиятини “Ньюэллс Олд Бойз”да якунлаш истаги борлигини таъкидлаган.
35 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.



