

"Арсенал" ва Бразилия ёшлар терма жамоаси футболчиси Маркиньос Оливейра мавсум охирига қадар "Норвич Сити"да ўйнайди.
Маркиньос ўтган ёзда "Сан Паулу"дан "тўпчилар" сафига ўтган эди. 2022/23 йилги мавсумда Маркиньос "Арсенал" таркибида барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Цюрих"га қарши кечган баҳсда (2:1) 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Маркиньос "Норвич"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.



