

Англия терма жамоаси футболчиси "Арсенал" томонидан кўриб чиқилаётган бир нечта вингерлар қаторига киради. Уларнинг "орзудаги" мақсади "Атлетико"дан Хулиан Альварес ҳисобланади.
25 ёшли Гордон энг юқори савияда ўйнашга интилади ва хабар қилинишича, у "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета билан ишлашдан хурсанд бўлар эди. Энтони жорий мавсумда "Ньюкасл" сафида 45 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



