UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  0 11:32Левандовски қишда "Барса"дан кетишни режалаштирмаяпти. Унинг 2026 йилнинг ёзида эркин агент бўлиб кетиш эҳтимоли юқори  2 10:41Италиянинг Молдова ва Норвегияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 10:12Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  7 09:49"Пахтакор" афсонаси, собиқ футболчиси Тўлаган Исоқов вафот этди  9 09:43А Сериянинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум қилинди  0 09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  3 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  11 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  3 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Қозоғистонга (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, ғалаба ҳар доим ёқимли. Йигитлар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмади, чунки биз бир жамоамиз. Тўғри, камчиликларимиз кўп. Ёқимли томони – ўйинчиларнинг руҳияти. Қозоғистон ўз мавқеига эга. Бундай жамоани ютаман деб тушиш, ҳужум ва ҳимояда тўғри қарорлар қабул қилиш ёқимли албатта. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинда майдонга тушмаган футзалчиларга имконият берамиз. Ўртоқлик учрашувлари шунинг учун ҳам керак албатта. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва бу йўлда ҳар бир ўйин бизни кучли қилиб боради", – дейди Нодир Элибоев. 

- Ислом Бирдамлик ўйинларига йўл оладиган таркиб аниқми?

- Бу борада бирор нарса дея олмайман. Куни кеча Жиззахда чемпионат ўйинлари бўлди, ачинарлиси, 3 нафар ўйинчи жароҳат олди. Ундан аввалги Андижондаги баҳсларда 2 нафари жароҳат сабаб сафдан чиққан эди. Ҳар сафар янги йигитлар қўшилмоқда. Масалан, Абдулла Солиҳов Ҳусниддин Нишоновнинг ўрнини босишга ҳаракат қилди. Шавкат Ибрагимов дарвозабон Аббос Элмуродовнинг йўқлигини билдирмади. Уларнинг ўрни бор, лекин янги келганлар максимал ҳаракат қилиб йўқлигини билдирмаяпти.

- Жароҳатлар кўпайганининг сабаби нимада?

- Тўғриси, бирор нарса дея олмайман. Аббос Элмуродов "Ҳумо Арена"да ўтган Суперкубокда жароҳат олганди. У узоқ вақтдан бери даволанмоқда. Даврон Чориев масаласини ҳам биласизлар. Яқинда қайтади. Ҳозир тубдан ўзгаришлар кетяпти, олдингидек, 1 ёки 2 та ўйин кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор. Бундай тўқнашувларда жароҳат олиш табиий ҳол. Барча максимал кучини беради, жисмоний толиқиш ортидан жароҳатлар олинади. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳам яхшиликка. Янги кадрларни текшириб олишга, ўз устимизда ишлашга имкон.

- Олдинлари 2 тадан ўйин ўтказиларди. Бу сафар Япония билан бир маротаба тўқнаш келдик. Қозоғистон билан бир бор ўйнадик. Бу кимнинг таклифи билан бўлмоқда? 

- Ўтган сафар саралашга тайёргарлик бўлгани учун Япония терма жамоаси ва Ўзбекистон томони битта хулосага келди, 2 та ўйин ортиқчалик қиларди. Жароҳат олишимиз, жисмонан толиқишимиз мумкин. Қозоғистон билан иккинчи ўйинимиз ёпиқ бўлади. 

- Акбар Усмонов ҳақида...

- Акбар Усмонов Жиззахда жароҳат олган. У жангчи, жароҳатини беркитишга, борини беришга ҳаракат қилади. Терма жамоага жалб қилинди. Жароҳати чуқурлашмаслиги учун асрашга қарор қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика