Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди
08 июн 08:26
Янгиликлар
Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди
БМБ мавсум якунларига бағишланган йиғилиш ташкил этди.
Йиғилиш давомида “Ўзбекистон Кубоги–2025” мусобақасида эришилган муваффақиятли натижалар алоҳида эътироф этилди. Ушбу ютуқлар муносабати билан жамоа аъзолари клуб раҳбарияти томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Клуб бош мураббийи Нодир Элибоевнинг Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлангани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномаси якунига етди. Шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Раҳматов “Оқ йўлбарслар” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар