

Йиғилиш давомида “Ўзбекистон Кубоги–2025” мусобақасида эришилган муваффақиятли натижалар алоҳида эътироф этилди. Ушбу ютуқлар муносабати билан жамоа аъзолари клуб раҳбарияти томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Клуб бош мураббийи Нодир Элибоевнинг Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлангани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномаси якунига етди. Шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Раҳматов “Оқ йўлбарслар” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.




