

Форлан 11-17 ноябрь кунлари Монтевидеода ўтказиладиган "Челленжер"да қатнашади. У аргентиналик Федерико Кория билан жуфтлик баҳсларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.
Қайд этиш керак, Форлан ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси ва "Олтин бутса"нинг икки карра соҳиби ҳисобланади. 2019 йилда фаолиятини якунлаганидан кейин у ITF фахрийлар турнирида ҳам қатнашганди.



