Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда

Alisher Ostonov
26 окт 2025
Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари 19 ёшли нидерландиялик ярим ҳимоячи Кес Смит билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, плеймейкер унинг миллий чемпионатдаги ўйинларини диққат билан кузатиб бораётган ҳар икки инглиз клубида ҳам яхши таассурот қолдирган. Трансфер ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Кес Смит 2024 йилдан бери АЗда ўйнамоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Нидерландия чемпионатида саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TBR Football