Неймарнинг Бразилия термасидаги тақдири маълум

16 май 2026, 08:10
"Сантос" ҳужумчиси Неймар ёзда бўладиган жаҳон чемпионатига боради.

Бу ҳақда бразилиялик UOL нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, "Сантос"да Неймарнинг рўйхатга киритилиши ҳақида маълумот бор ва бу рўйхат душанба куни эълон қилинади. Манбалар ўйинчининг чақиртирилиши 99% га яқин эканини айтишмоқда. Бироқ бразилияликнинг атрофидагилар унинг ўзи ҳали буни аниқ билмаслигини ва душанбани интизорлик билан кутаётганини қайд этмоқда.


Манба: UOL