Неъматилла Қутибоев: "Биринчи таймда яхши ўйнадик. Бугун вазиятлардан ҳам яхши фойдаландик"
26 апр 2023 21:42
Янгиликлар
Неъматилла Қутибоев: "Биринчи таймда яхши ўйнадик. Бугун вазиятлардан ҳам яхши фойдаландик"
Ўйин ҳақида
- Ўйинга келсак, ўзингиз кўрдиларингиз. "Дўстлик" клубини яхши биламиз, улар билан мавсумдан аввал ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушгандик. Бугунги ўйинга об-ҳаво ҳам таъсир ўтказди – йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда айниқса яхши ўйнадик. Бугунги ўйинда вазиятлардан яхши фойдаландик.
- Бугун таркибда 60-70 % ўзгариш бўлди. Шу ҳақида гапирсангиз...
- Таркибга келсак, Саламат Қутибоев Самарқанддаги ўйинда жароҳат олганди. Бугунги ўйинда ёш ўйинчиларни синаб кўрдик. Мавсум узун ва айнан шу ўйинчиларни бугун синаб кўрдик.
- "Арал" жамоасининг ушбу мавсум ва ўтган мавсумдаги ўйини орасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?
- Бизда катта ўзгариш бўлмади. Таркибнинг 60% қисми эски жамоадаги йигитлар. Мавсум бошида бизга лидер футболчилар келиб қўшилди. Бугунги ўйинда деярли ўтган йилдаги йигитлар ўйнашди. Барибир, Про лигада ҳаракат қилгандан кейин йигитлар ўсади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар