UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсум олдидан "Нефтчи" Фарғона клуби томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган таништирув маросими бу гал мутлақо янгича руҳ ва мазмунда ташкил этилди.

Аввалги йиллардан фарқли равишда, бу сафар янги аъзоларни таништириш шунчаки саҳна ва расмий тақдимот билан чекланиб қолмади. Маросим аввало меҳр-шафқат ва инсонпарварлик ғоялари асосида ўтказилди. Янги футболчилар ногиронлиги бўлган болалар билан бирга саҳнага чиқиб, шахсий рақам туширилган футболкаларни бевосита уларнинг қўлидан қабул қилишди. Бу эса тадбирга алоҳида самимият ва таъсирчанлик бағишлади.

Тадбир доирасида “Меҳр билан кучлимиз” ва “Биз биргаликда кучмиз” шиорлари остида жамоа ва болалар бир овоздан чиқиш қилишди. Шунингдек, футболчилар мастер-класс кўрсатишлари, болалар билан эсдалик суратлари ва совғалар улашиш жараёнлари ташкил этилди.

Айниқса, ҳозир муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрия ва эҳсон тадбирлари ўтказилгани маросимнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлди. Қурбонлик амалга оширилиб, нуронийлар ва тарбияланувчилар иштирокида дуо-фотиҳалар қилинди. Ифторлик дастурхони ёзилиб, футболчилар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари шахсан тарқатилди. Нуронийларни ифторликка кузатиб кириш ва улар билан бир дастурхон атрофида суҳбат қуриш жараёнлари тадбирга чуқур маънавий мазмун бахш этди.

Бу галги таништирув маросими нафақат янги футболчиларни тақдим этиш, балки жамоанинг ижтимоий масъулияти, инсонпарварлик қадриятлари ва халқ билан бирга эканини намоён этган муҳим воқеага айланди.

ВИДЕО

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
25 фев 00:53:14
David Terezege

Nefchidan xamma xursand shod
Molodes zur taqdimot bupti tasanno
   
24 фев 23:07:29
Ulmasjon Kamolov
Куриб жудаям хурсанд булдим,бошка клубларгаям ибрат булсин.
   
24 фев 22:32:22
Haqiqat-2
Гап йўқ, зўр тақдимот қилишибди. Кўриб одамнинг дили яйради. Креатив ёндашув, кўнгли ярим болалар маззалар қилиб юборишибди. Тошкентдан "Нефтчи"га омад!
   
24 фев 20:28:32
leva8989
Neftchi rahbariyatiga respect...Yangi mavsumda omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика