"Нефтчи" - "Бунёдкор" ўйинида "Таслим бўлма, Сирож" акцияси ўтказилади
16 апр 2017 08:26
Янгиликлар
"Нефтчи" - "Бунёдкор" ўйинида "Таслим бўлма, Сирож" акцияси ўтказилади
Турнинг сўнгги ўйинида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
Хабарингиз бор, айни пайтда юртимиздаги кенг футбол жамоатчилиги оғир ҳасталикка чалинган Сирожиддин Сайфиевни қўллаш учун "Таслим бўлма, Сирож" акциясини ўтказмоқда. Мазкур акцияда иштирок этаётган Олий лига клублари сафида "Нефтчи" ПФК ҳам бор. Якшанба куни бўлиб ўтадиган 7-тур доирасидаги учрашувда Самарқанд футболи тарбияланувчисини қўллаб-қувватлаш учун кичик тадбир ўтказилинади. Унда хар иккала жамоа вакиллари ҳам Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги махсус баннерлар билан суратга тушишади.
15 апрель куни Ёшлар лигаси доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсида мазкур акциянинг бир қисми ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар