UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  1 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  2 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  5 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради

Теглар :  Қизилқум
Иккинчи даврани муваффақиятли бошлаган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 18-тур доирасида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” футболчилари меҳмон бўлади.

Навоийликларнинг охирги турлардаги ғалабасида мухлисларнинг ҳам катта ҳиссаси бор, албатта.

Жорий йилги мавсумда совринли ўринларга кўз тиккан “Қизилқум” жамоасини Тошкент вилоятида ҳам Мухлислар клуби аъзолари қўллаб-қувватлаб туришади.

— Иккинчи даврада сезиларли даражада кучайган жамоамизнинг учрашувларини кузатиш биз мухлисларга завқ беради. Эътироф этиш керакки, клубимиз мухлислари сони нафақат Навоийда, балки мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам ортиб бормоқда. Мухлислар клуби ҳам аслида бир жамоа! Майдонда “Қизилқум”нинг 12-ўйинчиси вазифасини ўташга доимо тайёрмиз! Бундан фахрланган ҳолда мавсум охирига қадар деярли барча учрашувларда бевосита стадиондан туриб “Қизилқум”ни қўллаб-қувватлашга доимо шаймиз! Зеро, барча мухлис учун жамоасининг учрашувларини стадиондан туриб томоша қилиш бахт ҳисобланади, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, навоийлик мухлисларнинг Олмалиқ шаҳрига бориш-келиши учун “Қизилқум” футбол клуби махсус автобус ажратган. Автобус 13 август куни эрталаб соат 6.30 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдидан жўнайди.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Демак, “Қизилқум” жамоаси мухлисларини Олмалиқдаги ОТМК спорт мажмуасига таклиф этамиз. “Олмалиқ” — “Қизилқум” учрашуви 13 август куни соат 19.15 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика