UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

“Навбаҳор” ПФК Фаёзбекни ўз қарамоғига олди Янгиликлар

“Навбаҳор” ПФК Фаёзбекни ўз қарамоғига олди

Теглар :  Навбаҳор
13 август куни “Навбаҳор” жамоасининг фидойи ва содиқ аёл мухлисаси, фан-клуб аъзоси, “лочинлар”ни ҳаттоки, сафар ўйинларига ҳам бориб, қўллаб-қувватлаб турадиган Гулчеҳра Мадмарова вафот этганди.

Гулчеҳранинг орзулари улкан эди ва футболга қизиққанлиги боис, ёлғиз фарзанди, 2008 йилда таваллуд топган ўғли Фаёзбекни келажакда футболчи сифатида вояга етказиб, Европа клубларида ўйнашини ният қиларди. Шу мақсадда, Фаёзбекни болалигидан ўзи туғилиб-ўсган Уйчи туманидаги футбол мактабига берганди. Фаёзбек 4-синфни битиргач, Наманган шаҳридаги 1-маҳорат мактаби имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, мазкур ўқув даргоҳига қабул қилинди ҳамда айни у ерда миллионлар сир-асрорларини ўрганмоқда. Сентябрь ойида 7-синфга ўтадиган Фаёзбек Мадмаровнинг амплуаси — ҳимоячи.      

Афсуски, бевақт ўлим Гулчеҳранинг ниятлари рўёбга чиқишига йўл қўймади.

Бугун Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ташаббуси билан марҳум Гулчеҳра Мадмаровнинг фарзанди Фаёзбек “Навбаҳор” ПФКга таклиф қилинди.     

Клуб офисида Фаёзбек билан клуб раҳбарияти, жумладан, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов, спорт директори Акмал Соҳибов ва директор ўринбосари Абдумалик Умрзоқов суҳбатлашиб, унга клуб номидан онасининг вафоти муносабати билан таъзия билдириб, клуб Фаёзбекни ўз қарамоғига олганлиги, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини таъкидлаган ҳолда, келажакда маҳоратли футболчи бўлиб етишиши, онасининг орзуларини рўёбга чиқаришига ният билдиришди. 

Шундан сўнг, Отабек Саматов Фаёзбек Мадмаровга вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг махсус совғаси – кроссовка ҳамда спорт кийимларини топширди. 

Фаёзбек бундай эътибор учун вилоят ҳокими ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, келажакда маҳоратли футболчи бўлиш учун барча имкониятини ишга солишини айтиб ўтди.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика