"Навбаҳор" ўз ҳимоячисини "Бунёдкор"га ижарага берди

Narzulla Saydullayev
17 июл 2021, 15:44
Жорий мавсум арафасида “Андижон”дан “Навбаҳор”га ўтган 26 ёшли ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига ижарага берилди.

Мираҳматов “лочинлар” таркибида Сoca Cola Суперлигада 4 та ўйин ўтказиб, майдонда 81 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи баҳсларида 2 та учрашув ўтказиб, 43 дақиқа тўп тепди.

Шунингдек, "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси, жорий мавсумнинг 1-даврасини Про-лига вакили “Бухоро”да ўтказган, “Навбаҳор”га кўрикдан ўтиш учун келган ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловга ҳам жавоб берилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” матбуот хизмати