UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  1 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0

"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг қайд этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Назорат ўйинида дуранг қайд этилди

Теглар :  Навбаҳор
Режага кўра "Навбаҳор" бугун назорат ўйинида майдонга тушди.

Дастлаб рақиб сифатида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси танланганди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада ўртоқлик учрашувини ўтказмасликка қарор қилишгач, мураббийларимиз ёшлар жамоаси билан баҳс юритишга қарор қилишди. Бундан бироз вақт олдин назорат ўйини якунига етди. Учрашувда асосий таркиб вакиллари ёшлар ва асосан захирада қолаётган ўйинчилардан ташкил топган жамоа билан куч синашишди. Ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Мураббийлар айрим футболчиларни икки таркибда ҳам кўздан кечиришди.

Учрашувни анча фаол бошлаган иккинчи таркиб аъзолари тезкор гол уришга эришишди. 7-дақиқада Ҳ.ЭргашевА.Султонов-Ҳ.Эргашев комбинацияси гол билан якун топди. Марказдан олдинга интилиб, қанотдан Султонов ҳужумга ундаган Эргашев ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлай олди. Орадан бироз вақт ўтиб эса Абдуазиз Султонов икки ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда ўнг қанотдан олдинга интилиб, Аҳмад Мамадалиевни тўп билан таъминлади. Ёш футболчимиз эса якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 0:2. Асосий таркиб вакиллари бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада узоқ вақт давомида уринишлардан самара чиқара олишмади. 31-дақиқага келиб эса улар ҳисобдани фарқни қисқаартиришга эришишди. Азизбек Турғунбоев ўзига ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Турғунбоев чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жаримадан самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлим давомида ҳар икки томонда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Шунга қарамай, ҳужумларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади. Ўйин якунланиши арафасида Неманья Йованович Нодир Ашурматов дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлади. Мазкур учрашувда ўзини кўрсата олган Аҳмад Мамадалиев эндиликда асосий таркиб билан машғулот ўтказиш имконига эга бўлганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

“Навбаҳор-1” – “Навбаҳор-2” – 2:2 (1:2). 10 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
М.Маматхонов, Р.Одилов, М.Нехочин.
“Навбаҳор-1”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (2. Аҳмад Мамадалиев, 49), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (4. Аббос Отахонов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич,  77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Навбаҳор-2”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Искандар Сиддиқжанов (22. Ҳожиакбар Юнусов, 36; 95. Юнусбек Абдувоҳидов, 57), 7. Аҳмад Мамадалиев (21. Жавоҳир Олимжонов, 48), 8. Равшан Хурсанов, 9. Музаффар Абдуллаев (10. Билол Тошмирзаев, 36), 11. Абдуазиз Султонов, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Голлар: А.Турғунбоев (31), Н.Йованович (64-пен.) – Ҳ.Эргашев (7), А.Мамадалиев (12).
Огоҳлантиришлар: М.Ғофуров (46) – Т.Шамситдинов (47).
 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика