UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  1 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  2 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  13 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  12 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  8 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  9 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  22 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  5

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди Янгиликлар

"Навбаҳор" матбуот анжуманида Ўзбекистон - Эрон ўйини ҳақида савол беришди

"Нассажи" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (1:3) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Самвел Бабаян: "Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Сифатли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди".

- Гуруҳингизда қайси жамоа кейинги босқичга чиқади деб ўйлайсиз?

- Кейинги босқич? Бошидан гуруҳда "Ал Ҳилол" етакчи, қолган жамоаларда имконият бир хил деб айтгандим. Айни дамда 10 очко йиға олдик ва "Ал Ҳилол" сингари кейинги босқичга йўл олиш учун ажойиб имкониятга эгамиз.

Остон Ўрунов: "Ассалому алайкум, ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Эронга фақат уч очко мақсадида ташриф буюрдик ва мақсадимизга эришдик".

- 4та баҳсда 10 очко тўпладингиз, бу жуда зўр натижа. Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Гуруҳимизда яхши жамоалар йиғилган. Бугун ғалаба қозондик, аммо бу осонликча содир бўлмади. Бизнинг квартетдаги клубларда яхши мураббий ва футболчилар жам бўлишган.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичида Эрон билан ўйнайди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

Остон Ўрунов: - Худо хоҳласа, Эронга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика