“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2024
Суперлиганинг 24-турида "Навбаҳор" ўз майдонида “Пахтакор”га қарши ўйнайди.

"Лочинлар” мазкур учрашувга тайёргарликни 5 ноябрь кунидан бошлашди.

Машғулот олдидан “Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов футболчиларга бўлажак ўйин муҳим аҳамиятга эга эканлиги, боиси, “Навбаҳор”да совриндорлар сафидан ўрин олиш учун имконият борлиги, шу боис, буни амалга ошириш учун охиригача кураш олиб бориш лозимлиги, пойтахтликларга қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониш учун барча имкониятни ишга солиш кераклигини таъкидлаб, уларни бўлажак беллашув олдидан руҳлантирди, - деб ёзади “Навбаҳор” матбуот хизмати.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Навбаҳор” матбуот хизмати