UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Янги мавсум — янги рақам: Фатидан Ибрагимовичгача   3 02:00Olamsport: Оксана Чусовитинанинг муваффақияти, Конор жирканч иш қилди ва бошқа хабарлар  0 01:57Лига 1. ПСЖ, "Монако"да ғалаба ва бошқа натижалар   0 01:51Ла Лига. "Барселона" "Вильярреал" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди, Фатидан дубль   18 01:45А Серия. Роналдунинг голлари "Ювентус"га 1 очко олиб берди  40 01:40ПСЖ "Челси" хавбекини ижарага олиш ниятида   1 01:31ОЧЛ. Ҳамдаллаҳ "Ал Насср"ни чорак финалга олиб чиққан ўйиндан қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 01:15ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум   11 01:00АПЛ. "Вест Хэм" "Вулверхэмптон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Боуэнндан дубль   1 00:42ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Таавон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди   4 00:15Ла Лига. Лопеснинг дубли "Атлетик"ка ғалаба келтирди ва бошқа натижалар   0 00:08"Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Италияга қайтиши мумкин   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда (Sunday)  0 23:42Роналду – энг обрўли спортчи   8 23:21Ла Лига. "Барселона" – "Вильярреал". Бошланғич таркиблар маълум: Коутиньо асосийда!   38

“Навбаҳор” директори Бахтиёр Нурматов: “Стадионга 20 минг одам кирди дегани, шунча чипта сотилди дегани эмас” Янгиликлар

“Навбаҳор” директори Бахтиёр Нурматов: “Стадионга 20 минг одам кирди дегани, шунча чипта сотилди дегани эмас”

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси чемпионатимизда ўз мухлислари билан ажралиб туради.

Хўш, клуб мухлислар ташрифидан қанча маблағ олади, у нималарга сарфланади? Бу ҳақида клуб директори Бахтиёр Нурматов “Тезкор Студия”да жавоб бериб ўтди.

“Битта ўйиндаги мухлислар ташрифидан олинган даромад ҳақида ҳамма ҳар хил фикрлайди. Кимдир 50 миллион, 100 миллион дейди. Аслида 20 минг мухлис кирди дегани, шунча чипта сотилди деган маънони англатмайди.

Шундай клублар борки, ишқибозларни стадионга келиши учун маълум бир турдаги шароитларни яратиб беради. Баъзи жамоаларнинг мухлислари эса ўзи стадионга талпинади ва ҳар қанча бўлсам ҳам чипта сотиб олиб киради.



Тўғри, “Навбаҳор” жамоаси мухлисларга қаттиқ боғланган. Клуб улар орқали маълум даражада даромад топиши аниқ. Лекин, охирги бир йил ичида бу ҳам ортга кета бошлади. Коронавирус ва пандемия бизга қаттиқ таъсир қилди. “Навбаҳор” мухлисларни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда кўпроқ саҳифаларни очдик. Футболчилар, клуб ва ички муҳит ҳақида уларга кўпроқ маълумот бердик. Хайрия акцияларини ташкил қилдик.

Мухлисларнинг пулига ПФЛ кўз тиккан нарса нотўғри. Бизни стадион ва давлат унитар корхонаси билан шартномамиз бор. Марказий стадион бизнинг клубга қарашли эмас. Роппа-роса 50 фоизини давлат унитар корхонасига ўтказиб берамиз. Қолган қисмини комунал хизматларга тўлаб берамиз”,- дейди "Навбаҳор" клуби директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика