"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди

Mirjalol Normatov
18 июл 2025, 20:52
Бугун "Насаф" иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан беллашди.

Назорат учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги ягона голни 54-дақиқада Жавоҳир Сидиқов киритди. 

"Насаф" эртага иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Ғузорнинг "Шўртан"  жамоаси билан куч синашади.

Назорат учрашуви

"Насаф" - "Машъал" 1:0

Гол: Жавоҳир Сидиқов (54)

"Насаф": Олександр Воробей, Ғолиб Ғайбуллаев, Умарбек Эшмуродов, Муродбек Раҳматов, Жавоҳир Сидиқов, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Ҳусайн Норчаев, Шерзод Насруллаев, Диёрбек Абдуназаров, Ойбек Бозоров.

Захирадан майдонга тушганлар: Яшнарбек Бердираҳмонов, Самандар Тоиров, Жавоҳир Убайдуллаев, Стефан Чолович, Тохир Қудратов, Зафар Саъдуллаев, Баҳодир Ҳалилов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати