

"Нонини жамоамизда кўраётганимиздан мамнунмиз. У ҳали жуда ёш, бироқ зўр футболчи, сўнгги мавсумларда унинг статистикаси аъло даражада бўлиб турибди. Айни дамда у АПЛнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири.
23 ёшда бўлишига қарамасдан у клуб ва халқаро миқёсда катта тажрибага эга. Унинг жамоамизга келганидан хурсандмиз.
Нони янги жамоадошларини термадаги фаолияти орқали яхши танийди. У бу ерга ўз уйидагидек келди. Нони орқали жамоамиз кучаяди", - деди Артета.



