"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди

Mirjalol Normatov
18 июл 2025
"Аталанта" матбуот хизмати Марко Спортьеллонинг жамоага қайтганини маълум қилди.

33 ёшли дарвозабон икки мавсум давомида "Милан"да ўйнади. У ерга айнан "Аталанта"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтганди.

Спортьелло - "Аталанта" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2012-2023 йиллар давомида клубда бўлган ва уч марта ижара асосида бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган.

Ўтган мавсум у "Милан"да фақатгина 3 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ўтказиб юбориб, битта баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: atalanta.it