Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум
18 июл 19:23
Янгиликлар
Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум
"Навбаҳор" вингери Алигер Одилов Instagram'даги саҳифасида мухлисларга хайрлашув мактуби ёзди.
"Ассалому алайкум, менга қадрли бўлган "Навбаҳор" мухлислари! Сизлар билан кам бўлса-да, 1 мавсум давомида бирга бўлганимдан жуда хурсанд бўлдим. Гол уришим ва голли пас узатишимда сизларнинг ҳиссангиз катта. "Навбаҳор" менда илиқ таассурот қолдирди.
Мени эмас, Аллоҳни айтгани бўлади. Мен қаерда бўлсам ҳам, "Навбаҳор" мухлислари мен билан эканлигига ишонаман. Сизларни яхши кўраман", – дея ёзиб қолдирди Одилов.
24 ёшли футболчи жорий мавсум наманганликлар таркибида 19 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. У кейинги фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар