UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  47 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  43 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

"Навбаҳор": Алишер Саматов ва Ғиёс Комилов келди Янгиликлар

"Навбаҳор": Алишер Саматов ва Ғиёс Комилов келди

Мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" таркибидаги янги футболчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Бугунги машғулотларда жамоа сафига Ғиёс Комилов ва Алишер Саматовлар қўшилишди. Комилов бир неча йиллардан бери Муборакнинг «Машъал» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Наманган футболчи тарбияланувчиси бўлмиш Комилов жамоа марказий ҳимоясини мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Саматов учун эса «Навбаҳор» бегона жамоа эмас. 2015 йилги чемпионатда Алишер айнан жамоа шарафини ҳимоя қилиб, маҳаллий мухлислар ҳурматини қозонганди. «Нефтчи»даги бир йиллик фаолиятини якунлаган футболчи яна «Навбаҳор» либосида майдонга тушиши мумкин.

Кечки пайт жамоанинг вақтинчалик қароргоҳида асли наманганлик бўлган Тоҳир Усмонов кўриниш берди. Сўнгги йилларда Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубининг иккинчи таркибида тўп сурган футболчи яқинда ОАВдаги чиқишларида «Навбаҳор»дан таклиф тушса буни жон деб қабул қилишини айтиб ўтганди. Мураббийлари Усмоновни эртага “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда синовдан ўтказишлари мумкин. Янги ҳафтадан таркибга яна янги футболчиларни қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика