"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади
10 май 2025 19:42
Янгиликлар
"Барселона" келаси ёзги мавсумолди тайёргарлик режаларини аниқлаб олди. Клуб Осиё бўйлаб турнега чиқади. Каталония клуби 21 июлдан 4 августга қадар Япония ва Корея Республикасида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
"Барселона" Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмаётгани сабабли Осиё сафари мавсумолди дастурнинг асосий йўналиши бўлади. Жамоа дастлаб Японияга битта ўйин ўтказиш учун йўл олади, шундан сўнг яна иккита ўйин ўтказиш учун Кореяга отланади.
Ушбу учта ўйин учун "Барселона" камида 15 млн евро олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар