UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  730 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  2 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди! Янгиликлар

Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида "Интер" ва "Барселона" тўқнаш келади.

"Интер" – "Барселона" 4:3

23:59, 6 май
Дастлабки учрашув: 3:3

Голлар: Мартинес (21), Чалханоглу (45+1-пен), Ачерби (90+5), Фраттези (99) - Эрик Гарсия (54), Ольмо (60), Рафинья (87).

"Интер": Зоммер — Бастони, Ачерби, Бисек (Дармиан, 71)  — Димарко (Карлос Аугусто, 55), Мхитарян (Зелиньский, 79), Чалханоғлу (Фраттези, 79), Барелла, Думфрис (де Врей,  109) — Тюрам, Мартинес (Тареми, 71).

Захира: Ди Женнаро (д), Мартинес (д), Асллани, Залевский, Ре Чеккони.

"Барселона": Шенсни — Мартин, Мартинес (Араухо, 76), Кубарси, Гарсия (Форт, 98) — Педри, де Йонг (к) — Рафинья, Ольмо (Лопес, 83), Ямаль — Торрес (Левандовский, 90). 

Захира: Астралага (д), Пенья (д), Фарре, Виктор, Гави, Дарвих, Кристенсен, Фати.

Огоҳлантириш: Чалханоглу (36), И.Мартинес (51), Мхитарян (68), Ачерби (90+5).

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Бўлди, тугади! Бу супер ўйиннинг тугашини ҳеч ким хоҳламасди, лекин бугун кимдир ютқазиши керак эди. "Интер" финалда! Миланда бугун байрам. Супер ўйиндан кейин кимнинг уйқуси келаркин, ҳайронман...

120+1. УХХХХХХ!! "Барселона" гол уришга яқин келганди. Зарба ноаниқ!

120. Ўйинга 2 дақиқа қўшилди.

119. Ямал бурчак зарбасидан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Зоммердан яна бир сейв!

119. Ямалнинг зарбасини Бастони қайтарди.

116. ЗАРБААААААА!! Ямалнинг кучли зарбасини яна Зоммер қайтарди! СУПЕРМЕН!

114. ЗАРБАААААААА!!! Ямал биринчи ўйиндаги каби гол уриши мумкин эди! Супер зарбадан кейин Ян Зоммер яна супер сейв амалга оширди.

112. Эктор Фортнинг узатмаси анчагина ноаниқ кўриниш олди.

109. ЗАРБААААААА! Фраттези ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин бўлганди! Шенсни бунга йўл қўймади!

108. ЛЁВААААААААААА!!! Левандовски бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Ян Зоммернинг қўпол хатосидан кейин дарвоза очиқ қолиб кетганди.

105. "Барселона" сўнгги қўшимча бўлимни бошлади!

Мини танаффус! Марчиняк қўпол хатога йўл қўйдиёв! "Интер" футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганди.

105+2. Араухо фол ишлатди. Жарима зарбаси.

Қўшимча бўлимларнинг биринчисига 3 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди.

104. Фортнинг кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

103. Миланда шаррос ёмғир қуймоқда. Трансляцияда бу билинмаяпти ҳам.

99. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФРАТТЕЗИ!!!!! Захирадан тушган футболчи гол уриб кетмоқда!

Қизиқ: Ачерби фаолиятида илк марта еврокубоклардаги голини урибди.

97. "Барселона" чиройли комбинация уюштирди. Якуний пас Педрига мўлжалланганди. Зоммер тўпга пешвоз чиқиб, ушлаб олди.

94. "Интер" иккита яхши вазият ташкил қилиши мумкин бўлганди. Дастлабкисида Тюрам оддий жойда нотўғри пас берди. Иккинчисида Фраттезининг қанотдан узатмасини Кубарси қайтарди.

92. Рафиньянинг жаримадан узатмасини Тареми қайтарди.

90. Экстра бўлимларнинг биринчиси бошланди!

Асосий вақт якунланди. Бизни энди 30 дақиқалик даҳшатли ўйин кутмоқда!

90+7. ЗАРБАААААААААААААААА!! ЯМАЛ!! Барчасини ҳал қилиши мумкин бўлганди. Бироқ у қулай нуқтадан жуда нўноқ зарба йўллади. Ян тўпни ушлаб олди.

Флик огоҳлантирилди. У нимагадир эътироз билдирди.

90+5. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! АЧЕРБИИИИИИИ!!! ДЮМФРИСдан супер узатма ва Ачерби гол уриб кетмоқда!

90+3. ЗАРБАААААААА!! ЯМАЛ! Унинг кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди!

90. Левандовски майдонга тушди.

87. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!! РАФИНЬЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ!!!! Мана ремонтада! Мана камбэк! Мана футбол! Мана ҳақиқий футбол! Бу "Барселона"! Бу Фликнинг "Барселона"си! Даҳшат!

85. Тюрам ўнг қанотдан тўпни дарвоза ёнидаги шериги томон узатди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборганди, қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди.

84. "Интер" жон-жаҳди билан қўшимча бўлимлар учун ўйнаётгандек кўринмоқда.

83. Ольмо ўрнига Фермин майдонга тушди.

82. "Интер" ҳужумда. Зелиньскийнинг қанотдан узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

79. Мхитарян ва Чалханоглу ўйиндан олинди. Фратесси ва Зелиньски майдонга ташланди. Мезбонлар барча имкониятини ишлатиб бўлишди. "Барселона" фақатгина битта ўзгаришга қўл урди.

77. ЗАРБААААА!! Ямалнинг супер зарбасини Зоммер фантастик тарзда қайтарди!

76. Тушунарсиз қарор: Флик Мартинесни олиб, Араухони ўйинга ташлади.

73. "Интер" чуқур ҳимояда ўйнамоқда. Бу жуда хавфли.

70. УХХХХХХ!! "Барса" жаримадан тезкор комбинация уюштирди. Ямалнинг зарбаси жамоадошига тегиб майдондан чиқиб кетди.

69. Йўқ, пенальти эмас экан. Жарима зарбаси. ВАР хатони тўғрилади. Жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

68. ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИИИИИ!!!! ЯМАЛ ЙИҚИТИЛДИ! Бу даҳшат!

64. Лаутаро ҳужумда қулай нуқтадаги Дюмфрисга тўпни оширди. Тўп агарда ҳимоячидан ўтганида "Интер" гол уриши мумкин бўларди.

"Барселона"га руҳий устунлик ўтиб кетди. 6 дақиқада ҳисоб тенглашди. Энди буёғи нима бўларкин?

60. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ОЛЬМООООООООООО!!!! Дахшатли узатма ва чиройли гол! Офсайд пофсайд ҳақида гапириш мумкин эмас!

59. Ямал бугун жуда зўр ўйнаяпти. Унга қарши рақиблари фақатгина фол ишлатиш эвазигагина тўпни олиб қўймоқда.

57. СЕЙВНИ КЎРДИЛАРМИ? Зоммер нима қилди?! "Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Гарсия бўш қолган дарвозага тўпни тепганди. Ян Зоммер супер сейв амалга оширди. Агарда "Интер" финалга чиқса бу сейвни кўзига суриши керак бўлади.

56. ЗАРБААААА! Барелланинг зарбасини Шенсни қайтарди!

54. ГООООООООООЛЛЛЛ!! СУПЕРГОООЛЛЛЛЛ!! Эрик Гарсия умидларни қайтариб, ҳисобни қисқартирди! "Барселона" энг камида битта голга лойиқ ишларни қилиб ташлаганди.

52. УХХХХХ!! "Интер" учинчи голни ҳам урганди. Ачерби офсайдда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади.

51. Катта тезликда кетаётган Тюрамни йиқитгани учун Иньиго Мартинес огоҳлантирилди.

49. Ямал жарима майдончаси ичида Бастони томонидан йиқитилди. Ламин пенальти сўради. Бироқ бунга ҳакам реакция кўрсатмади.

48. Тюрам тўп билан катта масофани босиб ўтиб, тўпни Мартинесга оширганди. Лаутаро эса тўпни осонликча рақибига олдирди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС! (шекилли)

45+3. "Барса" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ фол сабабли тўп "Интер"га олиб берилди. Педрига эса бу ёқмади.

45+1. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Чалханоглу пенальтидан унумли фойдаланди! Ҳисоб иккию ноль!

44. ПЕ-НАЛЬ-ТИИИИИИИИ!!! "Интер" пенальти тепади!

Бош ҳакам вазиятни ўзи мониторда кўряпти.

Бу вазиятда пенальти қўйилмаса керак. Бироқ ВАР пенальтини текширмоқда.

42. КУБАРСССИИИИИИИИ!!! Пау жамоасини яққол голдан қутқарди. У ўз жарима майдончасида Лаутарога "подкат" ташлаб, тўпни олиб қўйди. ВАР бор.

40. ЗАРБААААААААА!!! Чалханоглунинг қулай нуқтадан йўллаган зарбаси тўрнинг ташқи томонига тегди!

39. УХХХХХ! Ямал икки рақибини алдаб, дарвозага зарба бериш нуқтасига келганида Бастони томонидан тўхтатилди.

38. ГЕНРИИИИХХХХХ!! Гейнрих каби кутилмаганда Мхитарян зарба беришни истади. Зарба дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

36. ЯМАААААЛЛЛЛЛЛЛ!! Ферраннинг чиройли ҳаракатларидан кейин Ламин қулай нуқтага чиқиб борди ва ўнг оёғида ноаниқ зарба йўллади.

34. Хавфли вазият! Ямалнинг тўп узатишидан кейин Ферран ноқулай ҳолатда дарвоза томон зарба берди. Зарба анчагина хавфли ва ноаниқ.

33. Бастони "Барса"нинг таянч ҳудудидан осонликча ўтди, бироқ уни Иньиго Мартинес кутиб олди ва вазиятни хавфсизлантирди. 

30. Барелланинг қўпол хатосидан кейин "Барса" чап қанотидан ҳужумга ўтди. Ферранга узатилган тўпни ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.

28. "Барса" яна ҳужумда. Ольмонинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси рақибларига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

25. УХХХХ!! "Барселона" яхши ҳужум уюштирди. Тўп "Интер" футболчисининг бошига теккан бўлса-да, Ольмо ва "Барселона" футболчилари пенальти сўрашди. ВАР эса пенальти йўқлигини тасдиқлади.

21. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Мартинес ҳисобни очди!!!! Дани Ольмонинг қўпол хатосидан сўнг Дюмфриснинг супер узатмасидан кейин Лаутаро очиқ қолган дарвозага осонлик билан тўпни киритди!

17. Хавфли вазият! Мхитарян катта тезликда чап қанотдан олдинга бориб, марказга пас берди, Мартинес "Барселона" жонига ора кирди.

16. Тюрам томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

15. Ямал томонидан берилган зарбани Зоммер эгаллаб олди.

13. Тюрам рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

10. Думфрис рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ якуний қарорга келишда иккиланиб қолгани учун тўпни йўқотди.

8. Ямал икки рақибини ортда қолдириб, марказ томон пас берди, "Интер" ҳимоячиси қийинчилик билан тўпни қайтарди.

5. Ямалнинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди, бироз ноаниқ кўриниш олди.

1. "Барселона"нинг илк ҳужуми зарба билан якунланди.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

+43   
07 май 02:11:51
Adis Azizxanov
ОББО ИНТЕРЕЕЕЕЕЙ
+38   
07 май 02:42:53
Bek Bek
BARSELONA NI 10 TALAB NIK OCHIB OZIGA PLUS BOSIB HAMMANI MAZGISINI QITIQLEDIGAN KOTLARNI KOTIGA INTER SIKIB KETTI )))
+30   
07 май 02:42:37
Muhammadqodir Muhtorov
10 yillik an'ana davom etadi. Ogriq bormi
+30   
07 май 02:10:38
Muhammad Yusuf????
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4:3
Inter jini kamanda ekan))
+25   
07 май 02:08:31
uzbek futboli jinnisi
Real chiqib ketganida xursand bo'lgandim endi barsayam chiqib ketsa tozzayam xursand bo'lardim futbol faqat real yoki barsadan iborat emasligini ayrimlar xis qilsin tushunib yetsin
+25   
06 май 23:51:46
Музаффар Махмудов
Форза Интер.
1997 йилдан бери мухлисингман
+23   
07 май 00:47:34
???????????????????????????? ????.????.
Penalti toʻg'ri berildi (Myu muxlisi)
+21   
07 май 02:42:27
Bobur Ergashev
Kazam bormi og'riq???))))))
+18   
07 май 02:43:19
CA BOSS
Ха Фликнинг хатоси, 3-2 бўлиб турганда жарохатдан тўлиқ тузалмаган Лева ва умуман ўйин амалиётига эга бўлмаган битта сўтакни туширгани бўлди..
Лекин ИНТЕР хам барча зоналарнми ёпиб ташлади, қойил.. Ва шу жойда БАРСА эртаги тугади!!
+17   
07 май 02:43:05
=JAGUAR=
Muzropov Hojimurod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
GOOOOOOOOOOL RAPHINAAAAA HINDUUUUU 3-2 REMONTADAAAAAAA UXLALARIN XAMELEON SOXTA INTERCHILARRRRR
4:3 LALITOOOOOO KUYIB O'L XARRAMIIIII XD)))))))) MAZZA
+17   
07 май 02:33:24
Inspektor Juber
Srochna Yan Zommerga wu oyin uchun Oltin Top obchiqib berila!!!
+16   
07 май 02:44:52
BXZ BXZ
У́йин дахшатли бу́лди камбек кетидан камбек койил Интер барибир олиб чикиб кетди у́йинни . Бу у́йин финалдан олдинги финал бу́лди деса бу́лаверадиган у́йин бу́лди . Барселонага хам рахмат зу́р у́йин учун лекин Интер омадлирок экан койил .
+16   
07 май 00:47:18
barselona7
Энди буёғи қийин. Интернетдаги отахон айтгандек сентябрь, октябрь ойларигача сабр қилиб турсак буёғи яхши бўлиб кетса керак. Қойил Интерга Симеоне кубокни ҳам, чемпионатни ҳам қурбон қилиб жамоасини зўр тайёрлабди мусобоқага.
+15   
07 май 02:00:05
uzbek futboli jinnisi
Zo'r o'yin bo'lyapdi inter barselona ikkala o'yinxam yondi lekin
Neytral muxlis sifatida interni g'alabasini kutyapman ( real muxlisi emas arsenal muxlisi)
+13   
07 май 02:49:54
Muhammadqodir Muhtorov
Dostoonuuuuu qayettasaan darmayeeed.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика